Узбек O'zbek
Погба учун курашда фаворит ўзгарди
Сешанба, 18 Июн
14492

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба хариди юзасидан «ПСЖ» ҳам музокаралар олиб бормоқда, деб маълум қилди The Independent.

Манбага кўра, айнан Париж клуби «МЮ»нинг юқори молиявий талабларига рози бўлиши эҳтимоли юқорилиги туфайли франциялик юлдуз учун курашда фаворитга айланган.

Аввал хабар қилинганидек, «Юнайтед» Полни сотмоқчи эмас, аммо хавбекнинг ўзи жамоадан кетишни истамоқда. Клуб унга 170 млн евро нарх белгилаган. L’Equipe`нинг ёзишича, «Реал» 26 ёшли яримҳимоячи учун 120 млн евродан ошиқ тўламоқчи эмас. 

Кеча «Ювентус» бу рақобатдан чиққани хабар қилинган эди.

Погба: «Ўзимни янги жойда синаб кўриш ҳақида ўйлаяпман»

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз