Узбек O'zbek
ОАВ: Неймар «Барселона»га қайтиш арафасида
Сешанба, 18 Июн
11649

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар собиқ клуби «Барселона»га қайтишга яқин турибди, деб хабар тарқатди Globo Esporte.

Манба маълумотига кўра, Каталония клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу бразилиялик футболчининг отаси билан музокаралар ўтказяпти.

Хабар қилинишича, «кўк-анорранглилар» Неймар учун 100 млн евро тўлашга ва ўз ўйинчиларидан Усмон Дембеле, Иван Ракитич ёки Самюэль Умтитидан бирини «ПСЖ»га беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013-2017 йилларда «Барса»да ўйнаб, сўнг рекорд қийматда – 222 млн евро эвазига Парижга трансфер қилинганди.

27 ёшли ҳужумчи  каталонияликлар сафида жами 186та ўйин ўтказиб, 105та гол урган ва 76та голга ҳаммуаллиф бўлган.

Аввалроқ «ПСЖ» Неймар бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрлиги хабар қилинган, клуб президенти Носир Ал-Ҳелайфи «бундан буён суперюлдузларга тоқат қилиб ўтирмаслиги»ни билдирган эди.

«Барселона» президенти Гризманн ҳақида: «Ҳеч қанақа музокара олиб борилмаяпти»

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз