Узбек O'zbek
«МЮ» Рэшфорд билан янги битим юзасидан ниҳоят келишувга эришди
Сешанба, 18 Июн
2877

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан янги шартнома борасида келишиб олди, деб хабар бермоқда The Times.

Келишув шартлари ҳозирча маълум қилинмаяпти. Фақатгина битимнинг узоқ муддатга мўлжаллагани ҳақида маълумот бор.

Аввалроқ 21 ёшли футболчи 4 йиллик янги битимга имзо чекиш учун ҳафталик маоши 390 минг еврога етказилишини истаётгани хабар қилинган эди.

Маркус ҳозирда ҳафтасига 80 минг фунт маош олади. Унинг амалдаги шартномаси муддати тугашига бир йил қолди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз