Узбек O'zbek
«МЮ» «Реал»дан Хамеснинг нархини сўради
Сешанба, 18 Июн
5352

«Манчестер Юнайтед» «Реал» яримҳимоячиси Хамес Родригесга бефарқ эмас, деб ёзади La Gazzetta dello Sport.

Нашр маълумотига кўра, манкунианликлар вакиллари Мадрид жамоасидан колумбиялик футболчининг нархини сўрашган. «Қироллик клуби» уни 55 млн еврога баҳолаган.

Хамес учун унинг собиқ устози Карло Анчелотти бошқарувидаги «Наполи» энг асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, «Ювентус» ҳам талабгор экани борасида маълумотлар бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз