Узбек O'zbek
«МЮ» Погбани таркибда сақлаб қолиш учун унга жуда катта маош таклиф қилмоқда
Сешанба, 18 Июн
4317

«Манчестер Юнайтед» Поль Погбага молиявий томондан яхшиланган янги шартнома таклиф қилмоқда.

Daily Mail нашри хабарига кўра, манкунианликлар француз футболчисини жамоада олиб қолиш учун унга ҳафтасига 500 минг фунт миқдорида (560 минг евро) маош тўлашга тайёр.

Айни вақтда Погба «Манчестер Юнайтед»да ҳафтасига 290 минг евро миқдорида маош олади.

Бундан олдинроқ ушбу ҳавбек учун «Ювентус», «Реал» ва «Пари Сен-Жермен» клублари рақобат олиб бораётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Футболчининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар тузилган.

Якунланган мавсумда ушбу 26 ёшли футболчи Англия миллий чемпионатида 35 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол урган (7таси пенальтидан), 9 голга узатма берган, 6 марта сариқ карточка олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз