Узбек O'zbek
«Фиорентина» хўжайини: «Кьезани 100 миллион еврога ҳам сотмаймиз»
Сешанба, 18 Июн
1096

«Фиорентина»нинг янги хўжайини Рокко Коммиссо жамоанинг асосий юлдуз футболчиси Федерико Кьеза бу ёзда сотилмаслигини маълум қилди.

«Бу лавозимга келишим биланоқ айтган эдим: Кьезани сотишни режалаштирмаяпмиз. Ҳозир ўша сўзларимни фақат такрорлашим мумкин. Менга 100 млн евро таклиф қилишган тақдирда ҳам у жамоада қолади. Камида бир мавсумга.

Кейинги мавсум таркибимизда ўйнайди, деганим уни кейинги ёзда сотиб юборамиз, дегани эмас. Шубҳасиз, у 2020/21 мавсумида ҳам жамоамизда бўлишига ҳаракат қиламиз», – деган Коммиссонинг сўзларини келтирди Corriere dello Sport.

Эслатиб ўтамиз, америкалик миллиардер шу ой бошида флоренцияликлар жамоасининг янги хўжайинига айланган эди. У клуб акцияларининг назорат пакетини Делла Валле оиласидан 134 миллион евро эвазига сотиб олгани айтилади.

Қайд қилиш жоизки, Коммиссонинг шахсий бойлиги 4,4 миллиард еврога тенг. У Американинг «Нью-Йорк Космос» клубига ҳам эгалик қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз