Узбек O'zbek
Фелишнинг «Атлетико»га ўтиши рад этилди
Сешанба, 18 Июн
3088

«Бенфика» ҳужумчи Жоау Фелиш 120 млн евро эвазига «Атлетико»га ўтиши келишилгани тўғрисидаги маълумотни рад этди.

«Сўнгги соатларда нашр қилинган янгиликларга аниқлик киритиш учун шуни маълум қиламизки, ҳозирда Жоау Фелишнинг эҳтимолий трансфери бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти.

Битимда 120 млн евро товон пули кўрсатилгани ҳисобига мазкур трансфернинг амалга ошиши шарти барчага маълум», – дейилади Лиссабон куби расмий сайтидаги билдиришда.

Баёнотда қўшимча қилинишича, Фелишнинг бошқа клубга ўтишидан унинг агенти 30 фоиз миқдорида комиссия олиши ҳақидаги хабарлар ҳам ёлғон. «Бенфика» A Bola нашрида берилган бу маълумотни клуб обрўсини тушириш мақсадида тарқатилган, деб ҳисоблашини билдирган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз