Узбек O'zbek
«Боруссия Д» Люсьен Фавр билан шартномани узайтирди
Сешанба, 18 Июн
372

Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббий Люсьен Фавр билан ҳамкорликни давом эттиради.

Клуб 61 ёшли швейцариялик мутахассис билан шартнома 2021 йил ёзигача узайтирилганини эълон қилди. Аввалги келишув муддати тугашига бир йил қолганди.

Эслатиб ўтамиз, Фавр 2018 йил ёзида «Боруссия» бошқарувига келган. Унинг қўл остида жамоа Бундеслигада чемпион «Бавария»дан икки очкога ортда қолиб, кумуш медални қўлга киритди. ЕЧЛда эса дортмундликлар нимчорак финалда «Тоттенҳэм»га имкониятни бой беришди; Германия кубогида 3-босқичда «Вердер» билан ўйиндаги пенальтилар сериясидан кейин курашни тўхтатишди.
 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз