Узбек O'zbek
Бэйл ижара асосида «Бавария»га ўтиши ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади
Сешанба, 18 Июн
1284

«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижози ижара ҳуқуқи асосида «Бавария»га ўтиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Бавария» Бэйл трансфери бўйича ҳеч қандай ҳаракат қилгани йўқ. Бу ғирт миш-мишдан бошқа нарса эмас», – деган Барнеттдан иқтибос келтирди ESPN.

Аввалроқ «қироллик клуби» энг кўп маош олувчи (йилига 17 млн евро) футболчисидан қутулишни хоҳлаётгани, аммо у кетиш ҳақида ўйламаётгани хабар қилинганди.

29 ёшли Гарет ўтган мавсумда «Реал»нинг 42та ўйинида майдонга тушиб, 20та голда (14+6) бевосита қатнашди. Унинг шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз