Узбек O'zbek
«Барселона» ва «Валенсия» дарвозабонларини алмаштириш ҳақида келишиб олишди
Сешанба, 18 Июн
3251

Яқин орада «Барселона» ва «Валенсия» клублари дарвозабонларини алмаштиришади.

RAC1 хабарига кўра, бразилиялик Нето «Барселона»га, голландиялик Яспер Силлессен эса «Валенсия»га ўтади. Томонлар шундай битим ҳақида келишувга эришган.

Нето «кўршапалаклар»нинг асосий посбони ҳисобланади, Силлессен эса Марк-Андре Тер Стегенга ўринбосарлик қилмоқда. 2018/19 мавсумида Нето Примерада 34та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол ўтказиб юборган.

Аввалроқ, Селлессен хизматига «Эвертон» ва «Вест Ҳэм Юнайтед» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз