Узбек O'zbek
Россия миллий жамоаси ҳужумчиси аспирантурани тамомлади
Душанба, 17 Июн
2033

Россия миллий жамоаси ва Москванинг «Локомотив» клуби ҳужумчиси Фёдор Смолов Н.Г.Чернишевский номидаги Саратов давлат университети аспирантурасини тамомлади.

«Свободные новости» хабарига кўра, 29 ёшли футболчи СДУнинг Социология факультетини тугатган. «Замонавий Россияда илм-фанга асосланган соҳалар ривожи: ижтимоий-иқтисодий аспект» мавзусида битирув ишини ёқлаган. Аниқлик киритилишича, бу фан номзодлиги диссертацияси эмас.

Қайд этиш керак, Смолов бунга қадар саноатни инновацион ривожлантиришга бағишланган бир қатор илмий мақолаларга муаллиф ва ҳаммуаллиф бўлган.

Маълумот учун, Фёдор фаолияти давомида «Динамо Москва», «Фейеноорд», «Анжи», «Урал» ва «Краснодар» клубларида ўйнаган. «Локомотив»да 2018 йил августидан буён тўп тепиб келмоқда.

Смолов Россия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида 22та ўйинда қатнашиб, 6та ва 2та голли пас муаллифи бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз