Узбек O'zbek
Рауль муваффақият қозониш учун энг муҳим жиҳатни айтди
Душанба, 17 Июн
1259

«Реал» афсонаси Рауль Гонсалес УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида болалик хотираларини ёдга олди.

«Менимча, ҳали туғилмасимдан олдин футбол ўйнай бошлаганман. Болалигим Сан-Кристобалда ўтган. У пайтларда футбол мактаблари бўлмасди. Паркларда, кўчаларда, мактабда танаффус вақтида, ўйин майдончаларида тўп тепардик. Уйдан чиқиб, дўстларимиз билан тўғри келган жойда футбол ўйнаб кетаверардик. Бу умуман бошқа олам эди. Онам овқатланиб олишим учун уйга чақирар, мен эса қайтишни хоҳламасдим.

Уйимиздагилар доим футбол кўришарди. 11 ёшимгача дўстларим билан ўйнаш орқалигина футболни ўрганганман. Шерик топилмаса, тўпни деворга тепиб ўйнардим. Девор менинг энг яхши дўстим эди. Зарбам яхши чиқса, тўп ўзимга қайтарди; ўхшамай қолса, тўп орқасидан югуришимга тўғри келарди.

Футболчи бўлишни хоҳлаганман. Радиода репортажлар эшитиб, шарҳловчининг гапларини қайтаришга уринардим. Ўзимни энг истеъдодли футболчи деб ҳисобламаганман. Истеъдод – ҳаммаси эмас, муваффақият қозониш учун кучли эҳтирос ҳам жуда муҳим.

Орзуларимни рўёбга чиқара олганимдан хурсандман. Энди йигит ва қизларни меҳнатдан қочмасликка ва ўз орзулари учун курашишга руҳлантиришни хоҳлайман», – деди Рауль.

«Реал» мураббийларидан бири клубни танқид қилгани учун ишдан бўшатилди, унинг ўрнига Рауль тайинланди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз