Узбек O'zbek
Неаполда Сарри шарафига илинган иззат тахтаси олиб ташланди
Душанба, 17 Июн
3755

«Наполи» мухлислари жамоанинг собиқ устози Маурицио Сарри клубнинг ашаддий рақибларидан бири «Ювентус»га бош мураббий бўлганидан норози.

Кеча Неаполнинг Сарри туғилган мавзеси – Баньолида унинг шарафига илинган тахтача девордан юлиб олинди.

Бу 60 ёшли мутахассис «Челси»дан «Ювентус»га ишга ўтгани эълон қилинган куни рўй берди.

Маълумот учун, Италиянинг шимолий ва жанубий қисмлари ўртасида тарихан қарама-қаршилик шаклланган бўлиб, бу футболда ҳам ўз аксини топган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ювентус» мухлислари клуб тарихида ўз ўрнига эга Антонио Конте «Интер» бош мураббийи бўлгани учун уни жамоа стадионидаги шараф юлдузидан маҳрум қилишни талаб қилиб, петиция бошлашган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз