Узбек O'zbek
«МЮ» Погбага ўринбосар қидира бошлади, дастлабки номзодлар маълум
Душанба, 17 Июн
6822

«Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо ва Иван Ракитич «Манчестер Юнайтед» диққат марказида бўлиб турибди, деб маълум қилди El Mundo Deportivo.

Хабар қилинишича, манкунианликлар ушбу футболчиларни Поль Погбага ўринбосар бўлишга номзод сифатида кўрмоқда. Кеча Погба янги саргузаштлар илинжида «қизил иблислар» сафидан кетиш ниятида эканини маълум қилган эди.

Қайд этилишича, «МЮ» франциялик юлдузи билан хайрлашмоқчи эмас, шунга қарамай унинг ўрнига турли номзодларни ўрганиб чиқиш бошланган.

Коутиньонинг трансфер қиймати 90 млн, Ракитич эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Marca Погбанинг асосий харидори – «Реал» уни 1 июлга қадар ўз сафига қўшиб олишга уринаётганини маълум қилди. Трансфер қиймати 150-170 млн евро атрофида бўлиши тахмин қилиняпти.

Коутиньо «Барселона» раҳбарларига ўз қарорини маълум қилди
«МЮ»да трансфер сиёсатига бундан буён ҳам Вудворд масъул бўлади

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз