Узбек O'zbek
Марадона: «Бизнинг пайтимиздаги бообрў Аргентина миллий жамоасидан нима қолди?»
Душанба, 17 Июн
4437

Аргентина футболи афсонаси Диего Марадона мамлакат миллий жамоасининг Копа Американи муваффақиятсиз бошлаганига муносабат билдирди.

«Биласизми, ҳатто Тонга миллий жамоаси ҳам бизни енга олади. Аргентина термасининг ўша вақтларда биз яратиб кетган нуфузи бор холос... Буларнинг ҳаммасидан нима қолди? Миллий жамоанинг футболкасини худди ўз онангдек ҳис этишинг керак», – деган Марадонадан иқтибос келтирди TyC Sports.

Маълумот учун, Тонга қироллиги – Тинч океанидаги Полинезия минтақасида жойлашган ва 200га яқин ороллардан иборат давлат. Архипелаг аҳолиси 100 минг кишидан ошади. ФИФАнинг июнь ойи рейтингида Тонга 211та миллий жамоа орасида 202-ўринда қайд этилган.

Янгиланган Аргентинада эски муаммолар. Месси бу сафар ҳам совринсиз қоладими?

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз