Узбек O'zbek
30 йиллик ришта расман узилди. Тотти «Рома»дан кетишини эълон қилди
Душанба, 17 Июн
2902

«Рома» директори Франческо Тотти клубдаги узоқ йиллик фаолиятига якун ясашини маълум қилди.

Бу ҳақда собиқ ҳужумчи бугун Римда бўлиб ўтган матбуот анжуманида расман билдирган.  42 ёшли мутахассиснинг истеъфосига «бўрилар» раҳбарияти билан келишмовчилиги сабаб бўлган.

Sky Sport Italia хабарига кўра, ишдан бўшаш ташаббуси Франческонинг ўзидан чиққан.

Манба маълумотига кўра, клубдагилар янги бош мураббий ва директор тайинлашда Тоттининг фикри билан ҳисоблашишмаган, раҳбарият у ҳақда ОАВда салбий таассурот пайдо бўлишига сабабчи бўлган, боз устига, клуб президенти Жеймс Паллотта ўзига маслаҳатчи лавозимига Франко Бальдинини тайинлаб, Франческонинг ваколатларини қисқартирган. Шу каби сабаблар ортидан Тотти ишдан бўшашга қарор қилган.

Маълумот учун, «Рома»нинг 42 ёшли собиқ сардори бутун профессионал карьерасини шу клубда ўтказган, 1989 йилда ёшлар жамоасида дебют қилиб, 1992-2017 йилларда асосий жамоада ўйнаган.

Бу йиллар мобайнида Тотти Италия чемпионати, кубоги ва суперкубогида ғолиб чиққан; миллий жамоа сафида 2006 йили жаҳон чемпиони бўлган.

У бутсаларини михга илиши биланоқ «Рома» тизимида лавозимга эга бўлган – ўша вақтдаги спорт директори Мончининг ёрдамчисига айланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз