Узбек O'zbek
Ҳуммельс Дортмундга қайтмоқда
Якшанба, 16 Июн
2597

Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Бавария»дан ҳимоячи Матс Ҳуммельсни сотиб олиш бўйича келишувга эришди.

Bild хабарига кўра, 30 ёшли марказий ҳимоячи дортмундликларга бонуслардан ташқари 20 млн еврога тушадиган бўлган. Sky Sports эса трансфер қиймати 30 млн евро бўлишини хабар қилди.

Шунингдек, «Боруссия» Ҳуммельс билан битим шартларини ҳам келишиб олгани айтилмоқда.

Қайд этиш керак, Матс учун «Боруссия» бегона клуб эмас.

У «Бавария» тарбияланувчиси саналади: 2006-2007 мавсумида Мюнхен клубининг асосий жамоасида дебют мавсумини ўтказиб, сўнг Дортмундга йўл олган ва 2007-2016 йилларда «Боруссия»да ўйнаб, сўнг «Бавария»га қайтган эди.

Матс Ҳуммельс «Бавария» билан уч марта, «Боруссия Д» сафида икки марта Германия чемпиони бўлган. Немислар миллий жамоаси сафида 2014 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз