Узбек O'zbek
Туре Хитойнинг иккинчи лигаси клубига ўтди
Якшанба, 16 Июн
2325

Кот-д'Ивуар миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси Яя Туре Хитойнинг иккинчи дивизиони вакили «Циндао Хайню» клуби билан шартнома имзолаш учун Циндао шаҳрига келди.

36 ёшли яримҳимоячини аэропортда мухлислар ва журналистлар кутиб олишган; Туре қўлида янги жамоасининг шарфини ушлаган ҳолда расмга тушган.

Яянинг охирги клуби Грециянинг «Олимпиакос»и бўлганди. Томонлар 6 ойлик ҳамкорликдан сўнг декабрь ойида ўзаро келишув асосида битимни бекор қилишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Туре бунга қадар «Манчестер Сити», «Барселона», «Монако», «Металлург Донецк» клубларида ўйнаган; Кот-д`Ивуар миллий жамоаси сафида Африка миллатлар кубогида ғолиб чиққан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз