Узбек O'zbek
Саррининг «Ювентус»даги маоши миқдори маълум бўлди
Якшанба, 16 Июн
5144

«Ювентус»нинг янги бош мураббийи Маурицио Сарри Туринда йилига 6 млн евро маош олади. Бу ҳақда италиялик журналист  Никколо Чеккарини ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.

60 ёшли мутахассиснинг «Юве» билан битими 3 йил муддатга тузилган.

Эслатиб ўтамиз, Маурицио Сарри бир йил давомида «Челси»га устозлик қилиб, Европа лигасида ғолиб бўлди; АПЛда 3-ўринни эгаллаб, Лига кубоги финалига чиқди. Англия кубогида эса жамоа нимчорак финалдан курашни якунлади.

Тажрибали мутахассис «Ювентус»да охирги 5 мавсумда бош мураббий бўлиб келган Массимилиано Аллегрининг ўрнини эгаллайди. У бунга қадар «Наполи»дан ташқари «Эмполи», «Сорренто», «Алессандриа», «Гроссето», «Перужи» каби бир қатор итальян клубларини бошқарган. Ўтган мавсумдаги Европа лигаси чемпионлиги унинг фаолиятидаги илк соврин бўлган эди.

Қўшимча қилиш ўринлики, Сарри АПЛдаги илк 12та ўйинида мағлубиятга учрамаган тарихдаги илк мураббий саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз