Узбек O'zbek
Недвед Погба ва де Лигт трансферлари бўйича музокара ўтказяпти
Якшанба, 16 Июн
5153

«Ювентус» вице-президенти Павел Недвед таниқли агент Мино Райола билан музокара ўтказиш учун Монте-Карлога йўл олди, деб маълум қилди Tuttosport.

Нашрга кўра, функционер Райола билан унинг икки мижози – «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба ва «Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт харидларини муҳокама қилиш мақсадида учрашмоқда.

Аввалроқ «МЮ» Погба учун 170 млн евро нарх белгилагани, де Лигт эса «ПСЖ»га ўтишга яқин экани хабар қилинганди.

Таъкидлаш жоиз, ўтган якшанба куни Португалия ва Нидерландия миллий жамоалари ўртасида бўлиб ўтган Миллатлар лигаси финалидан кейин португаллар ҳужумчиси Криштиану Роналду Маттейсни Туринга таклиф этган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз