Узбек O'zbek
Икки клуб Салоҳ учун «Ливерпуль»га 150 млн фунт таклиф қилди
Якшанба, 16 Июн
15485

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «Реал» ва «Ювентус» диққат марказида бўлиб турибди, деб хабар тарқатди Mirror.

Манба маълумотига кўра, иккала клуб ҳам мисрлик юлдуз учун 150 млн фунт (168 млн евро атрофида) қийматдаги таклиф билан чиқишган, бироқ Салоҳ Мерсисайддан кетмоқчи эмаслигини билдирган.

Қайд этилишича, «қизиллар» бош мураббийи Юрген Клопп Мадрид ва Туриндан келиб тушган таклифлар ҳақида хабар топгач, раҳбарият билан унинг клубдан кетиши эҳтимоли бор-йўқлиги ҳақида гаплашиб олган. Кейинчалик маълум бўлишича, 27 ёшли ҳужумчи АПЛдан кетмоқчи эмас.

11-рақам эгаси Ливерпулда яна бир йил қолиб, Англия чемпиони бўлмоқчи ва шундан сўнг, кейинги йил ёзда бошқа клублар таклифларини кўриб чиқиши мумкин.

Маълумот учун, Салоҳ ўтган мавсумда «Ливерпуль»нинг 52та ўйинида майдонга тушиб, 27та гол урди ва 13та голга ассистентлик қилди; Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз