Узбек O'zbek
«Golden Boy» совринига даъвогарлар рўйхати маълум бўлди
Якшанба, 16 Июн
7523

Tuttosport нашри Европанинг 2019 йилдаги энг яхши ёш футболчиси бўлишга даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

«Golden Boy» совринини олишга 100 нафар футболчи номзод сифатида кўрсатилган. Улар орасида мукофотнинг амалдаги соҳиби Маттейс де Лигт («Аякс»), шунингдек, Винисиус, Андрей Лунин (иккиси — «Реал»), Фил Фоден («Манчестер Сити»), Маттео Гендузи («Арсенал»), Каллум Ҳадсон-Одои («Челси»), Жейдон Санчо («Боруссия» Д), Кай Ҳаверц («Байер»), Мойзе Кин («Ювентус»), Жанлуижи Доннарумма («Милан»), Жоау Фелиш («Бенфика») ва бошқалар бор.

Маълумот учун, соврин УЕФАга аъзо мамлакатларнинг биринчи лигасида тўп сураётган, 21 ёшгача бўлган футболчилардан бирига топширилади. Ғолиб етакчи спорт нашрлари журналистлари ўртасида сўровнома ўтказиш орқали аниқланади.

2003 йилда таъсис этилган «Golden Boy»ни ҳозирча франциялик футболчилар энг кўп – 3 марта қўлга киритишган. Клублар орасида эса 3 нафар ўйинчиси бу эътирофга лойиқ кўрилган «Манчестер Юнайтед» пешқадамлик қиляпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз