Узбек O'zbek
«Бавария» «Реал»га Бэйл бўйича таклиф жўнатди
Якшанба, 16 Июн
5572

«Реал» вингери Гарет Бэйлда «Бавария»га ўтиш варианти пайдо бўлди, деб маълум қилди The Sun.

Манбага кўра, Германия чемпиони 29 ёшли уэльсликни ижарага олиш масаласида «Реал»га таклиф билан чиққан.

Бунга қадар «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» клублари ҳам Бэйлга оғиз солган, аммо унинг молиявий талаблари юқорилиги бу трансферларга тўсиқ бўлган эди. Улардан фарқли равишда Мюнхен клуби Гаретга маош тўлашни ўз зиммасига олмоқчи.

Таъкидлаш керак, испан матбуоти бир неча ҳафтадан буён Бэйл Мадриддан кетмоқчи эмаслиги ҳақида хабар тарқатмоқда. Бу маълумотларни унинг агенти ҳам бир неча маротаба тасдиқлаган эди.

Бэйл «Реал» раҳбариятига ўз қарорини айтди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз