Узбек O'zbek
Осиё Чемпионлар Лигаси куз-баҳор тизимида ўтказилиши мумкин 
Шанба, 15 Июн
1328

Машҳур футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Ўзбекистон чемпионатини куз-баҳор тизимида ўтказиш имкониятлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Шу вақтгача миллий чемпионатимизнинг барча лигалари баҳор-куз тизимида ўтказилмоқда.

«Ўзбекистон чемпионатининг куз-баҳор тизимига ўтишидан маъно йўқ. Чунки бизда қишки ойларда футбол ўйнашнинг имконияти паст, шароит ва иқлим тўғри келмайди. Яқин Шарқда эса вазият ўзгача, улар учун айнан қишда футбол ўйнаш иқлим нуқтаи назаридан қулайроқ. Ва аксинча, бизда июнда ҳам, августда ҳам футбол ўйнаса бўлади. Яқин Шарқда эса бунинг деярли иложи йўқ.

Бундан ташқари, тез орада Осиё Чемпионлар Лигаси ҳам куз-баҳор тизимида ўтказилиши мумкин. Агар бу режа амалга ошса, Ўзбекистон клублари гуруҳ босқичида бошқаларга нисбатан бироз устунликка эга бўлади», - деди Никимбаев.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз