Узбек O'zbek
«Барселона» «Боруссия» Д ҳимоячиси учун 25 миллион евро бермоқчи
Шанба, 15 Июн
3790

«Барселона» клуби «Боруссия» Д ҳимоячиси Рафаэл Геррейра хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Sport хабарига кўра, каталонияликлар 25 ёшли португалиялик учун 25 миллион евро беришга тайёр.

Ўтган мавсумда Геррейра барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2020 йил ёзигача мўлжалланган.

Аввалроқ, футболчининг хизматига «Бавария» ва «Наполи» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз