Узбек O'zbek
«Ювентус» ва «Челси» келишиб олди, Сарри лавозимидан бугун кетади
Жума, 14 Июн
2013

«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри «Ювентус» бошқарувига ўтади.

Итальян матбуотига кўра, «Юве» спорт директори Фабио Паратичи «кўклар» директори Марина Грановская билан 60 ёшли мутахассис борасида келишувга эришган, шартномада аниқлик киритилиши керак бўлган айрим майда деталларгина қолган.

Келишувга асосан, Турин клуби лондонликлар жамоасига маълум миқдорда компенсация ва мураббийнинг келгусидаги ютуқлари ортидан бонуслар тўлайдиган бўлган.

Сарри «Челси»ни бугун, 14 июнь куни расман тарк этиши кутилмоқда. Шундан сўнг у Италия чемпиони билан битим имзолаши мумкин бўлади.

Журналист Жанлука Ди Марционинг ўз сайтида маълум қилишича, «аристократлар» бошқаруви «Дерби Каунти» бош мураббийи Фрэнк Лэмпардга ўтиши эҳтимоли юқори. У 2001-2014 йилларда «Стэмфорд Бриж»да ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз