Узбек O'zbek
Сардор Озмун кучли бешликка йўл олиши мумкин
Жума, 14 Июн
7608

«Зенит» ҳужумчиси Сардор Озмун фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин, деб хабар берди Cittacelesta.

Манбага кўра, 24 ёшли эронлик футболчининг хизматларига «Лацио» қизиқиш билдирмоқда.

Рим клуби «Астон Вилла»га ўтиб кетган ҳужумчи Уэсли Мораесни қўлга киритиш имкониятидан фойдалана олмади.

Эндиликда «Лацио» спорт директори Игли Таренинг рўйхатида ҳужум чизиғини кучайтириш учун СПАЛ вакили Андреа Петанья асосий номзод бўлиб турибди. Ундан ташқари Озмун номзоди ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, питерликлар клуби Сардорни январь ойида «Рубин»дан харид қилишганди. У ярим мавсум давомида жамоанинг 12та ўйинида 9та гол урди ва 2та голга аниқ узатма берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз