Узбек O'zbek
Бектемир Мелиқўзиев дебют жангида тажрибали рақибни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди
Жума, 14 Июн
5348

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (1-0, 1 КО) дебют жангини ўтказди.

Лос-Анжелесда, Ҳолливуддаги The Avalon саройида профессионал боксдаги илк жангида шу вақтга қадар профессионал рингда 46 жанг ўтказган аргентиналик Мартин Фидел Риосга (23-20-4, 13 КО) қарши рингга кўтарилди.

6 раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раундидаёқ профи-боксдаги фаолиятини «безори» (Bully) лақаби билан бошлаган ўзбекистонлик спортчи томонидан берилган дастлабки кучли зарба Риосни ерга қулатди ва ҳакам соф нокаут қайд этди.

Қайд этиш лозим, аргентиналик боксчи узоқ вақт ўзига кела олмай ўрнида тура олмади. Шундай қилиб Мелиқўзиев ўзининг дебют жангида ғалаба қозонди.

Бектемир Мелиқўзиев шу йилнинг апрелидан буён Америкада «Мир бокса» промоутерлик клуби таркибида машғулотларда иштирок этиб келмоқда. GoSport.uz интернет-нашри маълумотига кўра, унинг мураббийлари Жоэл Диас ва Антонио Диас ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз