Узбек O'zbek
Аллегри футболдан чарчади
Жума, 14 Июн
985

«Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри 2019/20 йилги мавсумда мураббийлик фаолияти билан шуғулланмаслигини маълум қилди.

«Бир йиллик таътилга чиқмоқчиман, шахсий ҳаётимни тартибга келтиришга ҳаракат қиламан. Оилам, болаларим ва дўстларим билан алоқаларни янада яхшилашни истайман.

Сўнгги 16 йилда ўзимни блендердек ҳис қилдим. Мен оилам ва дўстларим билан ўтказишим мумкин бўлган вақтни бошқа ишларга сарфладим.

Таътилда кейинги мавсум олдидан янги куч тўплашга ҳаракат қиламан», — дея 51 ёшли италиялик мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Аллегри «Ювентус»ни 2014 йилдан 2019 йилга қадар бошқарган. У ўз вақтида «Милан», «Кальяри», «Сассуоло», «Лекко», «Удинезе», «Гроссето», СПАЛ ва «Альянезе» клубларида ишлаганди.

У Турин жамоасини тарк этгач, ОАВда янги мавсумда «Челси»ни бошқариши айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз