Узбек O'zbek
Аллегри: «Бир йиллик таътил олмоқчиман»
Жума, 14 Июн
2555

«Ювентус»нинг собиқ устози Массимилиано Аллегри 2019/20 мавсумида мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш ниятида эмаслигини маълум қилди.

«Қайта куч тўплаб олиш ва шахсий ҳаётимни изга тушириш учун бир йил таътил олмоқчиман. Яна оилам ва фарзандларимга меҳримни, дўстларимга яқинлик ҳиссини туйишни хоҳлаяпман.

Охирги 16 йилдан бери худди ўзимни блендер ичига тушиб қолгандек ҳис этиб келдим. Оилам ва дўстларим билан ўтказишим мумкин бўлган вақтимни қурбон қилишимга тўғри келди.

Таътил давомида кейинги мавсум олдидан қайта куч тўплаб оламан», – деган 51 ёшли мураббийнинг сўзларини келтирди Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, Аллегри 5 йилдан буён «Ювентус»ни бошқариб келаётганди. Ундан аввал у «Милан», «Кальяри», «Сассуоло», «Лекко», «Удинезе», «Гроссето», СПАЛ ва «Альянезе» жамоаларида ишлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз