Узбек O'zbek
«Реал» асосий жамоаси футболчилари сони 37 нафарга етди
Пайшанба, 13 Июн
8770

Ферлан Менди трансферидан сўнг «Реал»нинг биринчи таркиб футболчилари сони 37 нафарга етди.

Мавсум тугагач, клуб 5 ўйинчи билан шартнома имзолади, яна 7 нафар футболчи ижарадан қайтиб келди. Айни пайтгача ҳали бирор футболчи расман жамоани тарк этгани йўқ.

Marca`нинг ёзишича, шу ёз «Сантьяго Бернабеу»дан кетиши кутилаётган футболчилар рўйхати қуйидагича: Кейлор Навас, Тео Эрнандес, Серхио Регилон, Маркос Льоренте, Дани Себальос, Хамес Родригес, Мартин Одегаард, Матео Ковачич, Гарет Бэйл, Рауль де Томас ва Борха Майораль.

Шу билан бирга, Андрей Лунин, Лука Зидан, Хесус Вальехо, Иброҳим Диас, Иско, Лукас Васкес ва Мариано Диаснинг Мадридда қолиши масаласи сўроқ остида.

«Реал» моливий fair play’га риоя қилиш учун бир неча футболчисини сотиши керак бўлади

«Реал» бир трансфер ойнасидаги харажатлар рекордини янгилади

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз