Узбек O'zbek
Райола де Лигтнинг «ПСЖ»га ўтишини рад этди
Пайшанба, 13 Июн
4493

«Аякс» сардори Маттейс де Лигтнинг агенти Мино Райола мижози «ПСЖ»га ўтиши эҳтимоли юқори экани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Аввалроқ ОАВда Райола Франция чемпиони билан музокаралар бошлагани ва бу мулоқот ижобий якунга яқин экани хабар қилинганди.

«Де Лигт «ПСЖ»да? Бу – ёлғон. Мен «ПСЖ» вакиллари билан учрашмадим», – деган Райоладан иқтибос келтирди ANSA.

Маттейсга «Барселона» энг асосий даъвогар сифатида кўриб келинади. Аммо у янги жамоасида ўйин амалиёти кафолатланган бўлишини хоҳламоқда.

«Мен янги жамоамда кўп ўйин амалиётига эга бўлиш масаласида ишончим комил бўлиши керак, бу мен учун энг муҳими.

«Барселона»га келсак, уларнинг ҳимоя чизиғи жуда мустаҳкам. Лекин рақобат мени чўчитмайди. Бундай клубда кучли футболчилар ўйнаши табиий. Мен учун пул муаммо эмас.

Нега «Барселона» ўтиш ҳақида ҳали ҳамон ўйлаяпман? Чунки, эҳтимол, ҳали бунга эртадир. Таътил вақтида шу ҳақда ўйлаб кўришим керак», – деганди де Лигт шу ҳафта берган интервьюсида.

Райола ФИФАга қарши судда ютиб чиқди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз