Узбек O'zbek
«МЮ» Поль Погба учун жуда юқори нарх белгилади
Пайшанба, 13 Июн
6562

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячи Поль Погбани 170 млн еврога сотишга тайёр, деб хабар тарқатди Daily Mail.

Манбага кўра, франциялик хавбекка «Реал» энг асосий даъвогар бўлиб турибди. Шунингдек, «Ювентус» ва «ПСЖ» ҳам талабгорлар сафида.

Аввалроқ «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан клуб раҳбариятини Погба трансферига кўндиргани, шу боис мадридликлар «Тоттенҳэм»дан Кристиан Эриксенни олиш фикридан воз кечгани маълум бўлганди.

«Ювентус» эса, Sky Sport Italia`нинг ёзишича, собиқ футболчиси учун 50 млн евро ва ҳимоячи Жоау Канселуни таклиф қилмоқда.
 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз