Узбек O'zbek
«Манчестер Юнайтед» Бэйл трансфери ғоясидан воз кечди
Пайшанба, 13 Июн
2497

«Манчестер Юнайтед» клуби «Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл трансферини амалга оширмайди.

Evening Standard хабарига кўра, инглиз клуби 29 ёшли уэльсликнинг хизматига бўлган қизиқишни йўқотган. Манкунианликлар асосий эътиборни ёш футболчилар трансферига қаратишмоқчи.

Ўтган мавсумда Бэйл «Реал» таркибида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган, трансфер қиймати 60 миллион еврога тенг.

Аввалроқ «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Бэйлни ўз режаларига киритмагани, бироқ футболчи барибир «Реал»да қолмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз