Узбек O'zbek
Ферлан Менди: «Реал»да фантастик мураббий қўл остида ўйнайман»
Пайшанба, 13 Июн
2853

«Реал»нинг янги аъзоси, «Лион»дан трансфер қилинган ҳимоячи Ферлан Менди Мадрид жамоасига ўтишига оид фикрлари билан бўлишди.

«Жаҳондаги энг йирик клуб ўйинчисига айланаётганимдан хурсандман. Бу клубда фантастик мураббий қўл остида шуғулланаман, у ўсишимга ёрдам беради.

«Лион» президенти, ходимлари, мухлислар ва жамоадошларимга ўтган икки йил учун ташаккур айтаман. Сизларга энг яхши тилакларимни тилаб қоламан. Ўз оилам, мураббийларим ва бу саёҳатда менга ёрдам берган барчадан миннатдорман», – деб ёзди Менди Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли франциялик «Реал» билан 2025 йил ёзигача мўлжалланган шартнома тузди. Унинг трансфер қиймати 48 миллион еврони, қўшимча бонуслар эса 5 миллион еврони ташкил қилди.

Менди 19 июнь куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида расман таништирилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз