Узбек O'zbek
Дунёнинг энг қиммат футболчилари рўйхати эълон қилинди
Пайшанба, 13 Июн
18870

CIES Football Observatory тадқиқот маркази жаҳоннинг энг қиммат 100 нафар футболчиси рейтингини эълон қилди.

Биринчи ўринда Килиан Мбаппе қайд этилган бўлиб, унинг трансфер қиймати 252,2 млн евро деб кўрсатилган.

Иккинчи поғонадан 219,6 млн еврога баҳоланган Муҳаммад Салоҳ жой олган. Учликни эса бошқа бир ҳужумчи Раҳим Стерлинг якунлаб беради, унинг нархи – 207,9 млн евро.

Беш карра «Олтин тўп» соҳиблари – Лионель Месси ва Криштиану Роналду мос равишда 4- ва 20-ўринларда қайд этилган. 

CIES Football Observatory талқинига кўра, футболчиларнинг трансферлар нархлари:
1. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – € 252,2 млн
2. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 219,6 
3. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») – 207,9 
4. Лионель Месси («Барселона») – 167,4 
5. Жейдон Санчо («Боруссия» Д) – 159,4 
6. Садио Мане («Ливерпуль») – 157,8 
7. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») – 155,2 
8. Роберто Фирмино («Ливерпуль») – 144,2 
9. Антуан Гризманн («Атлетико») – 143,8
10. Лерой Сане («Манчестер Сити») – 137,1
20. Криштиану Роналду («Ювентус») – 118,1.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз