Узбек O'zbek
Денис Суарес «Барселона»дан кетишни истамоқда
Пайшанба, 13 Июн
1323

«Барселона» яримҳимоячиси Денис Суарес клубдан кетишни истаяпти.

Футболчи аввалги мавсумнинг 2-ярмини «Арсенал»да ўтказган, аммо асосий таркибда жойлашиб қололмаган эди.

«Барселона»дан кетмоқчиман, футбол ўйнамоқчиман. Аммо мақсадим – Ла Лигада қолиш. 2 ойдан бери «Барселона»даман, жароҳатимни даволаш билан шуғулланяпман. Мен билан ҳали ҳеч ким гаплашгани йўқ», - деб Суарес сўзларини келтирмоқда Goal.

Денис Суарес 2018/19 мавсумида «Барселона» ва «Арсенал» таркибида жами 14та ўйинда майдонга тушди холос.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз