Узбек O'zbek
«Челси» германиялик мураббийни тайинлаши мумкин
Пайшанба, 13 Июн
2862

«Челси» клуби катта эҳтимол билан «Ювентус»га ўтиб кетиши кутилаётган бош мураббий Маурицио Сарри ўрнига бошқа мутахассисни изламоқда.

Bild хабарига кўра, номзодлар орасида Ральф Рангник ҳам бор.

60 ёшли германиялик мутахассис айни пайтда спортни тарк этиб, Red Bull компаниясида ишлаяпти. 2018/19 мавсумида у «РБ Лейпциг» клубини бошқарган эди.

Рангникнинг энг катта ютуқлари «Шальке» билан 2010/11 мавсумида қўлга киритилган Германия Кубоги ва Суперкубоги ҳисобланади.

«Челси»ни бошқаришга номзодлар орасида Массимилиано Аллегри ва Рафаэль Бенитес ҳам бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз