Узбек O'zbek
«Атлетико» бош директори Гризманн «Барселона»га ўтишини тасдиқлади
Пайшанба, 13 Июн
4501

«Атлетико» бош директори Мигель Анхель Хиль Марин жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманн «Барселона»га трансфер қилинишини тасдиқлади.

«Гризманн фаолиятини қаерда давом эттирмоқчи экани мени тўла-тўкис аён – «Барселона»да. Бу март ойидаёқ маълум бўлиб улгурган эди», – деган Хиль Мариндан иқтибос келтирди Sport.es.

Маълумот учун, Антуан ўтган мавсумда «матрасчилар»нинг барча мусобақалардаги 48та ўйинида майдонга тушиб, 21+10 маҳсулдорлик натижасини қайд этган.

Вальверденинг Гризманн трансфери бўйича позицияси маълум бўлди
Гризманн аҳмоқона вазиятда. Унинг май ойидаги баёноти хато эдими?

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз