Узбек O'zbek
«Янги Златан» Испания чемпионатига ўтди
Чоршанба, 12 Июн
5469

«Боруссия» (Дортмунд) ҳужумчиси Александер Исак фаолиятини «Реал Сосьедад» клубида давом эттиради.

Испан клуби ва швециялик футболчи ўртасида беш йиллик – 2024 йил ёзига қадар амалда бўлувчи шартнома имзолаган.

Ҳозирча футболчининг трансфери учун қанча тўлангани ҳақида расмий маълумот йўқ, ОАВ хабарига кўра, испанлар немисларга 10 млн евро тўлаган. 

Швеция футболида Златан Ибраҳимовичга муносиб ўринбосар бўлиши кутилаётган ва «Янги Златан» лақабини олган бу 19 ёшли футболчи якунланган мавсумнинг иккинчи ярмини Нидерландия Эредивизиясида, «Виллем II» сафида ижарада ўтказди. У жамоанинг 18  ўйинида майдонга тушиб, 14 гол урди ва 6 голга ҳаммуаллифлик қилди. 

«Биз Александрга муваффақиятлар тилаймиз. Унинг кейинги фаолиятини кузатиб борамиз», — деган «Боруссия» спорт директори Михаэль Цорк.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз