Узбек O'zbek
«Реал» Йовични таништирди
Чоршанба, 12 Июн
6321

«Сантьяго Бернабеу»да сербиялик ҳужумчи Лука Йович «Реал»нинг янги аъзоси сифатида таништирилди.

Футболчи тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг, томонлар ўртасида 6 йиллик битим имзоланди.

Йович янги клубида қайси рақамда ўйнаши ҳозирча номаълум. «Қаймоқранглилар»да ҳозирча фақат 16-рақам бўш турибди. У собиқ клуби «Айнтрахт»да 8-рақам остида ўйнаб келган, Сербия миллий жамоасида эса 19-рақамда ўйнайди.

Таништирув маросимидан кейин 21 ёшли ҳужумчи стадионга чиқиб, минглаб мухлислар билан билан саломлашди, уларнинг қаршисида тўп билан ишлаш маҳоратини кўрсатди ва фотосессияда қатнашди.

«Мен дунёдаги энг бахтли йигитман, чунки улуғвор клуб билан шартнома туздим.

«Реал»га совринлар ютишда ёрдамлашиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Тўғри танлов қилганимга ишончим комил», – деди Йович. 

ОАВ маълумотига кўра, «Реал» унинг трансфери учун «Айнтрахт»га 65-70 миллион евро тўлайди.

2018/19 мавсумида ҳужумчи Франкфурт клубининг барча мусобақалар доирасидаги 48та ўйинида майдонга тушиб, 27+7 самарадорлик кўрсаткичига эришган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз