Узбек O'zbek
«Реал» футболкаси билан ухлашингни айтардинг. Энди сен шу ердасан». Перес Йовични қаршилади
Чоршанба, 12 Июн
3736

«Сантьяго Бернабеу» стадионида «Реал»нинг янги ҳужумчиси Лука Йовичнинг таништирув маросими бўлиб ўтди.

Маросимда мадридликлар клуби президенти Флорентино Перес ҳам иштирок этди.

«Янги лойиҳа янги мавсумдан старт олади. Биз биламизки, яхши ишлашимиз керак, чунки сўнгги натижалар кутилганидек бўлмади. Биз бунга керакли реакция беришимиз керак, бор кучимиз ва талантимиз билан.

Клубимиз ҳеч қачон таслим бўлмайди, биз буни амалда кўрсатамиз. Чемпионлар лигасининг сўнгги беш мавсумидан тўрттасида ғолиб бўлиш – ҳайратомуз натижа, бу катта жасорат, буни вақт ўтиб барча англайди. Энди биз ғалабали йўлга қайтишимиз керак.

Европа топ-клублари Йович билан шартнома имзолаш учун кураш олиб боришди, аммо бугун у «Реал» футболчиси. У шу клубда ўйнашни орзу қиларди.

Лука, энди сен «Реал» футболчисисан, бу Европанинг 13 карра чемпиони. Сен бу клубни танлаганинг учун раҳма. Сен бу афсонанинг бир қисмига айланишни истадинг, бунга эришдинг.

Сен ажойиб мавсум ўтказдинг, 27 гол урдинг, аммо бизнинг фанатлар сендан кўпроқ нарса талаб қилишади. Сени фаолиятингдаги энг катта чорлов кутмоқда. Биз сен билан фахрланамиз, чунки сен болалигингда «Реал» футболкаси билан ухлашингни айтгандинг. Сен бу футболкада дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бирига айланасан», – дея Переснинг сўзларини келтирмоқда мадридликлар клуби матбуот хизмати.

Йович тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг, янги клуби билан 6 йиллик битим имзолади. Ҳозирча унинг Мадриддаги маоши миқдори маълум эмас.

ОАВ маълумотига кўра, «Реал» унинг трансфери учун «Айнтрахт»га 65-70 миллион евро тўлайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз