Узбек O'zbek
Премьер-лигада янги мавсумнинг илк тури тақвими маълум бўлди
Чоршанба, 12 Июн
6056

Ижтимоий тармоқда АПЛ 2019/20 мавсумининг илк тури тақвими пайдо бўлди.

Унга кўра, Премьер-лигада янги мавсум 10 августдаги 7та ўйин билан бошланади.

Жумладан, илк учрашув Лондонда «Тоттенҳэм» ва «Норвич» ўртасида кечади. Шу куни пойтахтнинг яна икки гранди «Арсенал» ва «Челси» мос равишда «Кристал Пэлас» ва «Саутҳэмптон» меҳмони бўлади. Куннинг сўнгги баҳсида «Ливерпуль» «Бэрнли»га қарши сафарда майдонга чиқади.

«Манчестер Юнайтед» 11 августда «Брайтон»ни қабул қилса, амалдаги чемпион «Манчестер Сити» бундан бир кун ўтиб – душанбада «Вулверҳэмптон» майдонида баҳс олиб боради.

Қайд этиш керак, Англияда мавсум 4 август куни суперкубок ўйини билан старт олади. Шу куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» клублари ўзаро тўқнаш келади.

Премьер-лига янги мавсумнинг тақвимини расман эртага, 13 июнь куни эълон қилиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз