Узбек O'zbek
ПФЛ А Про-Лиганинг иккита клубини жазолади
Чоршанба, 12 Июн
1361

Профессионал Футбол Лигаси А Про-Лигада иштирок этаётган 2та клубни жазолади.

Хусусан, «Шердор» ва «Ифтихор» клубларига мусобақада иштирок этиш бадалини тўламагани учун техник мағлубият ёзилди.

ПФЛ хабарига кўра, Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси бу клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клублар томонидан 250 миллион сўмга тенг бадал пули тўланмаган.

Натижада, «Истиқлол» – «Шердор» ўйинида Самарқанд клубига, «Оқтепа» – «Ифтихор» ўйинида Олтиариқ клубига техник мағлубият ёзилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз