Узбек O'zbek
Нойер Германия миллий жамоаси рекордчисига айланди
Чоршанба, 12 Июн
1396

Германия миллий жамоаси Евро-2020 саралашида Эстонияни қабул қилиб, 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу натижадан сўнг немислар посбони Мануэль Нойер Бундестим рекордчисига айланди. У миллий жамоада 37-марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва бу борада Зепп Майерни ортда қолдирди.

33 ёшли Нойер Германия миллий жамоасида 10 йил олдин дебют қилган.

Эстония устидан қозонилган ғалабадан сўнг Йоахим Лёв шогирдлари очколари сонини 9тага етказиб, битта ўйин кам ўтказгани ҳолда 4-турдан кейин «C» гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам Шимолий Ирландиядан 3 очкога ортда қоляпти. Нидерландия ҳисобида икки ўйинда 3 очко бор, Беларусь ва Эстония ҳали очко ола олганича йўқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз