Узбек O'zbek
«Наполи» «Реал» таклифини рад этди
Чоршанба, 12 Июн
5455

«Реал» яримҳимоячи Фабиан Руис хариди масаласида «Наполи» билан келиша олмади.

AS тарқатган хабарга кўра, Неаполь клуби Мадрид жамоаси йўллаган таклифни рад этган. «Наполи»дагилар 23 ёшли испан сотилмаслигини билдиришган.

Қайд этилишича, Руиснинг шартномасида уни бекор қилиш суммаси белгилаб қўйилмаган, шу боисдан унинг трансфери бўйича клуб билан келишиш талаб этилади.

Итальян гранди Фабианни бир йил олдин «Бетис»дан 30 млн еврога сотиб олганди. Ўтган мавсумда хавбек А Сериянинг 27та турида қатнашиб, 5та гол урди ва 4та голга ҳаммуаллиф бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз