Узбек O'zbek
«МЮ»да трансфер сиёсатига бундан буён ҳам Вудворд масъул бўлади
Чоршанба, 12 Июн
1835

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти қисқа муддатга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Маълум бўлишича, «МЮ» раҳбарлари клубнинг трансфер сиёсати бўйича масъулиятни вице-президент Эл Вудвордда қолдиришга қарор қилган. Клубга спорт директори тайинлаш ғоясидан воз кечилган.

Шунингдек, «қизил иблислар» Вудвордга ёрдамлашиш мақсадида трансфер қўмитасини тузишлари мумкинлиги ҳам истисно этилмаяпти.

Қайд этиш керак, Эд Вудворднинг фаолияти тез-тез танқид қилиб келинади. Клубда спорт директори лавозимини 2019 йил бошидан жорий этиш режалаштирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» ўтган мавсумда АПЛда 6-ўринни банд этди; Англия кубогида чорак финалгача бориб, Лига кубогида учинчи босқичдан курашни якунлади. Клуб ЕЧЛда ҳам чорак финалдан ортга қайтди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз