Узбек O'zbek
Мбаппе юбилей 100-голини урди
Чоршанба, 12 Июн
2225

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция миллий жамоасининг Евро-2020 саралашидаги Андоррага қарши ўйинида ҳисобни очди ва якуний 4:0 ҳисобидаги ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

Бу Мбаппе учун карьерасидаги юбилей – 100-гол бўлди. У 20 ёшга тўлганига 173 кун тўлган вақтда юзлик маррани забт этиб улгурди.

Килиан юзта голидан 60тасини «ПСЖ»да урган. Яна 27та голи собиқ клуби «Монако»даги фаолиятига тўғри келади; 13таси эса Франция миллий жамоаси либосида урилган.

Мазкур уч жамоада Мбаппе жами 180та ўйин ўтказган. Бу баҳсларда у 100та гол уриш баробарида 58та голга ассистентлик ҳам қилган.

10-рақам эгаси, шунингдек, Франция ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ҳам ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Килиан МБаппе жаҳон чемпиони, Франция чемпионатининг уч карра ғолиби саналади. У бир мартадан ўз ватанида кубок ва лига кубогини ҳам қўлга киритган.

Тухель: «Мбаппе ҳатто машғулот пайтидаги голларини ҳам санаб юради»

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз