Узбек O'zbek
Мбаппе: «Ҳозир «Реал»га ўтиш ҳақида гапиришнинг мавриди эмас»
Чоршанба, 12 Июн
3720

Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе «ПСЖ»дан «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда

«Ҳозир «Реал»га ўтиш ҳақида гапирадиган пайт эмас. Мендан доим шуни сўрайсизлар, лекин ҳозир эмас», – деди Мбаппе Евро-2020 саралаши доирасидаги Андоррага қарши ўйиндан (4:0) сўнг.

Хабарларга қараганда, 20 ёшли футболчининг агенти унинг «қироллик клуби»га трансфери устида иш бошлаган.

ОАВга кўра, «ПСЖ»даги нуфузи Мбаппени қониқтирмаяпти. У ўзини жамоа юлдузи Неймардан қолишмайдиган савиядаги футболчи деб ҳисоблайди ва шу боисдан унга берилган имкониятлар унда ҳам бўлишини хоҳламоқда. Килиан ҳам бразилиялик жамоадош каби йилига 36 млн евро маош олишни истаяпти.

7-рақам эгасининг «Реал»га трансфери 230 млн еврога амалга ошиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз