Узбек O'zbek
Любинко Друлович: «Жуда жиддий рақибни мағлуб этдик»
Чоршанба, 12 Июн
3097

Ўзбекистон ва Миср олимпия терма жамоалари ўртасида Наманганда бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинидан сўнг (3:2) мезбонлар бош мураббийи Любинко Друлович ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўртоқлик учрашувлари ўзбек футболи ривожи учун фойдали ва мухлислар ушбу ғалабалардан хурсанд бўлишди.

Миср олимпия терма жамоаси – жуда жиддий рақиб. Мисрликлар олдинги ўйинларда АҚШ терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, Голландия термасига муносиб қаршилик кўрсата олишган. Биз ўша учрашувларни ўрганиб, таҳлил қилгандик. Қисқаси, шогирдларим жаҳоннинг кучли терма жамоаларидан бирини мағлубиятга учрата олишди ва ўйлашимча, Андижон ҳамда Наманганда қозонилган ғалабалардан мухлислар ҳам завқ олишди. 

Фурсатдан фойдаланиб, бугунги баҳсда бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлган наманганлик мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ишқибозлар 12-ўйинчи ҳисобланишади. Футболчиларга ушбу ўйинлар олдидан мухлисларга ғалаба тортиқ этиш учун майдонда барча маҳоратларини намойиш ишга солишларини таъкидлагандим. Буни улар ажойиб тарзда уддалашди ва бунинг учун шогирдларимдан миннатдорман», – деган Друловичнинг сўзларини келтирди ЎФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Миср ОТЖ ўртасида ўтган ҳафта Андижонда ўтказилган ўртоқлик баҳсида ўзбекистонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз